Долзарб мавзулар Абитуриент

Анжелина Жоли совуқ кунда енгил кийинган болаларига музқаймоқ олиб берди

Бўлимлар: Дунё
Добавлено: 04.01.2017, 16:15

Анжелина Жоли сўнгги пайтларда папараццилардан яширинмай қўйди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри. 

Анжелина Брэд Питт билан ажрашиш жараёни ниҳоясига етмаганига қарамай, фарзандлари ҳамроҳлигида Колорадонинг тоғ-чанғи курортига йўл олди.

Журналистлар уни қизи Шайло ва ўғли Нокс билан биргаликда суратга олишга муваффақ бўлди. Анжелина дўкондан фарзандларига музқаймоқ олиб берди. Ўша куни ҳаво 15 даража совуқ бўлишига қарамай, Анжелинанинг қизи Шайло енгил кийинишни маъқул кўрди ва маза қилиб музқаймоқ еди.

Анжелинанинг ўзи мўйнали, қалин, ўғли эса сув ўтказмайдиган юпқа куртка кийган. Актрисанинг ташқи қиёфасидан бундай ҳолат уни ташвишга солмагани кўриб турибди.

Бу ҳолатни Брэд кўрса, хурсанд бўлмаслиги тайин. У шу пайтгача рафиқасининг болаларни тарбиялаш усулидан норози бўлган. Ҳозирда суд ишлари ниҳоясига етгани йўқ. Миш-мишларга қараганда, унинг тўнғич фарзанди ота-онасининг жанжали акс этган видеони оммага ошкор этишга рози бўлган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии