Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Тошкентда қарама-қарши йўналишда автомобиль бошқариб кетаётган ўзбошимча ҳайдовчи муҳокамаларга сабаб бўлмоқда(Видео)

Бўлимлар: Жамият

“Фейсбук” ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳига жойланган навбатдаги видео кенг муҳокама ва танқидларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур видеода ҳайдовчи ўзбошимчалик билан қарама-қарши йўналишда автомобильни бошқариб, нафақат ўзининг балки бошқа йўл қатнов иштирокчиларнинг ҳам ҳаётини хавфга қўяётганини гувоҳи бўлиш мумкин. 

Ҳайдовчининг ушбу ҳаракатлари унинг ёнидаги шериклари томонидан суратга олинаётганини ва бу ҳолатдан завқ олаётганликларини кўриш мумкин. Ўз йўналишида келаётган ҳайдовчилар мазкур ҳолатга 100% реакция қилаётганликлари боис ЙТҲ содир бўлмаган. Бир йўналишда қарама-қарши йўлда ҳаракатланаётган бу ҳайдовчилар бироз ўтиб ортга қайрилиб, кейинги йўлнинг қарама-қарши йўналишига тушиб оляпти.

Мазкур видео остига ёзилган изоҳларда ҳайдовчилар кескин танқид остига олинмоқда ҳамда ҳайдовчиларни кузатув камералари орқали топиб, уларга қатъий жазо тайинланишига ишонч билдиришмоқда. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат Шаҳрисабз кўчасидан (Grand Mir меҳмонхонасидан Геология музейигача) 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси содир бўлган. Қоидабузар автомобиль – оқ Spark.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии