Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Сергелида ер усти метро қурилиши давом этмоқда(Фото)

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Тошкент

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида метрополитеннинг “Олмазор" бекатидан Спутник мавзесигача бўлган ер усти метросини қуриш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда “Uz24” хабар бермоқда

Узунлиги 8 километрдан ортиқ масофани ташкил этувчи иншоот шаҳримизнинг "Чоштепа" маҳалласи оралиғидан ўтади.  "Сергели" йўналиши метронинг "Олмазор"бекатидан уланади ва яна 6 та бекат қурилиши режалаштирилган.

alt

Янги йўлнинг сўнгги бекати Спутник мавзесидаги Марғиб кўчаси бўлади. Қурилиш жараёнида узунлиги 26 метрни ташкил этувчи кўплаб балкалар ўрнатилади. Лойиҳа қиймати 170,1 млн долларга тенг, у 4 йилга мўлжалланган. Бекатларда эскалаторлар, кутиш майдончаси ўрнатилади, амалиётга сўнгги русумдаги технологиялар жорий этилади.

alt

Айни вақтда қурилиш ишлари Сергели-5 масзесининг Мирзо Турсунзода кўчасида олиб борилмоқда.

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии