Долзарб мавзулар Абитуриент

Барак Обаманинг портрети қидирувдаги турк террорчисининг сурати ёнида пайдо бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Барак Обама
Добавлено: 06.01.2017, 10:46

Туркия газеталаридан бирининг ходими Барак Обаманинг портретини янги йил куни Истанбул тунги клубида хунрезликни амалга оширган террорчининг сурати ёнига жойлаштирди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Коллаж муаллифи суратнинг тагига “Ҳақиқий қотилнинг сурати”, деб изоҳ қолдирди. Мазкур сурат қисқа муддатда ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди.

Бундай суратнинг яратилишига турк журналистларининг Истанбулдаги янги йил терактини АҚШ ҳукумати томонидан амалга оширилган, деб ҳисоблангани сабаб бўлди. Туркиянинг Yeni Akit газетаси ходимлари терактни ҳақиқатан ҳам АҚШ ҳукумати амалга оширганига шубҳаланмасликларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, янги йил куни кечаси Истанбулнинг Reina тунги клубида теракт амалга оширилиб, 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши яраланган эди. Мазкур терактга жавобгарликни ДАИШ ўз бўйнига олган. Туркия полицияси терактни амалга оширган жиноятчининг шахсини аниқлаганига қарамай, у ҳали қўлга олинмаган. Маълумотларга кўра, жиноятчи мамлакатдан қочиб кетган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии