Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Дональд Трампнинг инаугурациясидан кейин АҚШнинг чет элдаги элчилари лавозимларидан озод этилади

Бўлимлар: Дунё
Добавлено: 06.01.2017, 14:18

Барак Обама томонидан тайинланган АҚШнинг чет элдаги элчилари янги сайланган АҚШ президенти Дональд Трампнинг инаугурациясидан кейин вазифаларидан озод этилади, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

АҚШ президентининг янги гуруҳи шундай қарорга келди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзди.

Илгари янги сайланган президентнинг инаугурациясидан кейин элчилар бир неча ҳафтадан бир ойгача бўлган муддатга вазифаларида қолиш ҳуқуқига эга эди.

Трамп атрофига ўз гуруҳини тўпламоқда. У миллий разведка директори лавозимига Индиана штатининг собиқ сенатори Дэниел Коутсни тайинлашга қарор қилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии