Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

2016 йилнинг энг фойдали 5 гаджети

Бўлимлар: Hi-tech
Теглар:
Добавлено: 09.01.2017, 09:43

Ўтган йилда технологиялар соҳасида кўпдан-кўп ихтироларга қўл урилди. Ушбу мақоламиз орқали ҳар бир хонадонда асқатиши мумкин бўлган 2016 йилнинг энг фойдали электрон кашфиётлари билан танишасиз.

Samsung Family Hub Refrigerator - самый умный холодильник.

1. Samsung Family Hub Refrigerator – энг ақлли музлаткич.
Samsung Family Hub Refrigerator – фавқулодда кўп функцияга эга тарихдаги биринчи мукаммал “ақлли” музлаткич сифатида эътироф этилмоқда. У ўз эгасининг ҳаётини сезиларли равишда енгиллаштиришга қодир. Музлаткичда кўпсонли камера, бўлма ва маҳсулотларни сақлаш функциясидан ташқари маълумотлар панели мавжуд, шу туфайли уни бемалол мини-компьютер деб аташ мумкин. Мазкур тизим исталган мобил қурилма орқали музлаткични бошқариш, интернетга уланиш, маҳсулотларни харид қилиш ва бошқа амалларни бажаришга имкон беради. 

SkyBell HD WiFi Video Doorbell - электронный дворецкий.

2. Sky Bell HD Wi Fi Video Doorbell – электрон соқчи.
“Ақлли қўнғироқлар” технологиялар бозорида анчадан бери мавжуд, аммо Sky Bell HD Wi Fi Video Doorbell бугунгача қайд этилмаган муваффақиятга эришди. Қандай қилиб дейсизми? Ҳаммаси оддий, фақат унинг ишлаб чиқарувчиларигина барча зарур функцияларни битта гаджетда тўплашни уддаладилар. Янги ихтиро камерадан олинган тиниқ тасвир, уни мобил қурилма орқали тўғридан-тўғри намойиш этиш, эшик олдида турган инсон ва жониворларни аниқлаш тизими ва бошқа имкониятлари билан фарқланади.

Nest Cam Outdoor - полная гарантия безопасности.

3. Nest Cam Out door – тўлиқ хавфсизлик кафолати.
Гап хонадондаги хавфсизлик масаласи ҳақида кетганида энг яхши кузатув камерасига тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Бу номга Nest Cam Outdoor қурилмаси ҳар жиҳатдан муносиб. Мазкур камера 2014 йилдан бери ишлаб чиқарилаётган бўлиб, модель ҳар йили сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилиб бормоқда. Nest Cam Outdoor ташқи тарафдан одатий кузатув камераларидан фарқ қилмайди, аммо юқори сифатли тасвирни узатиши ва уй соҳибининг мобил қурилмаси билан узлуксиз ишлаши унинг устун жиҳати ҳисобланади.

Logitech Pop - освещение для умного дома.

4. Logitech Pop – ақлли уй учун ёритиш тизими.
“Ақлли уй” тизимига вақт ўтган сайин қизиқиш ортмоқда. Logitech Pop яратилганига унча кўп бўлгани йўқ. Мазкур девайс хонадондаги бошқа қурилмалар билан бемалол “тил топиша” олгани учун уни ўз йўналишидаги энг яхши ихтиро деб айта оламиз. Logitech Pop ёрдамида ҳатто ёритиш тизимини назорат қилиш мумкин! Албатта бу каби қурилма учун зарур жиҳозларни созлаш талаб этилади, аммо у йилдан-йилга ҳаммабоп бўлиб боряпти.

Joule by ChefSteps: плита больше не нужна.

5. Jouleby Chef Steps: плитага энди зарурият йўқ. 
Унутмаслик зарур, 2016 йилда ошхона учун ҳам кўплаб янги ихтиролар яратилди. Бир муддат илгари анъанавий таом тайёрлаш ўрнини босувчи Jouleby Chef Steps деб ном олган қурилма дунё юзини кўрди. Унга смартфон уланган бўлиб, қурилма орқали исталган нарсани қовуриш ва қайнатиш мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии