Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Арсен Венгер “Арсенал”да қолса, Месут Ўзил ҳам қолади

Бўлимлар: Спорт
Добавлено: 09.01.2017, 12:25

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил келажаги борасида тўхталиб ўтди ва барчаси Арсен Венгерга боғлиқ эканини айтди.

"Арсенал"да эканимдан ва бу ерда ўйнаётганимдан жуда хурсандман. Клуб раҳбариятига янги шартнома имзолашга тайёрлигимни билдирдим. Мухлислар жамоада қолишимни истамоқдалар ва энди барчаси клуб раҳбариятига боғлиқ”, – деди Венгер.

“Лондонга келишимга Арсен Венгер сабабчи ва буни клубдагилар яхши билади. Бу инсон мени "Арсенал"га ўтишга қизиқтира олган ва менга ишонади. Клубда қолишим Венгернинг қолиши билан боғлиқ. Раҳбарият жамоа бош мураббийи ким бўлиши мени қизиқтиришини яхши билади", – қўшимча қилди германиялик футболчи.

Месут Ўзилнинг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии