Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Янги қарор оилавий ажралишлар оқибатида жабр чекаётган фарзандларнинг манфаатларини таъминлайди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Оила

2016 йилнинг 21 декабрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар прокуратураси, Жиноят ишлари ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича шаҳар судлари,  Адлия бошқармаси, Ички ишлар бош бошқармаси, Маҳалла хайрия жамоат фонди, Меҳнат бош бошқармаси, Суд департаментининг шаҳар ҳудудий бошқармаси, “Тошкент почтампт” филиали билан ҳамкорликда “Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарор қабул қилди.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг, Фуқаролик кодексининг, Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли моддаларига, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги "Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 6-сон қарори, 2006 йил 3 февралдаги "Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 4-сон қарори талаблари ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали бугунги кунга қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига келиб тушган жами 1 524 та мурожаатдан 688 тасини (45,1%) даврий алимент қарздорликлар билан боғлиқ масалалар ташкил қилганлигини, 2016 йил 1 декабрь ҳолатига суд ижрочилари бўлимлари иш юритувида 21 904 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, 2015-2016 йиллар давомида жами 9 307 та янги ижро ҳужжатлари келиб тушганлигини инобатга олиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими ва Меҳнат бош бошқармаларининг алимент тўловларига оид ижро ҳужжатларини ижросини муддатида тўлиқ ва сифатли бажарилиши бўйича ҳамкорлигини янада ошириш, шунингдек бу борада идоралараро назорат ҳамда ахборот алмашинувининг самарали тизимини жорий этиш мақсадида имзоланган.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Обидов, ҳоким ўринбосари Ф. Абдураҳимова,   “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти шаҳар ҳудудий бошқармаси,   Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳи раҳбарлари иштирок этиб, мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.

Мазкур қарор  шаҳар Ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ўрганишлар, таҳлиллар асосида тайёрланган бўлиб, оилавий ажралишлар туфайли томонлар ўртасидаги мулкий масалаларни қонун даражасида ҳал этиш, алимент тўловларини ундиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликдаги фаолияти бўйича механизмларни тартибга солиш билан бирга, ота-оналар ва кези келганда, фарзандларнинг бу борадаги жавобгарлигини оширишга қаратилгандир.

Муҳим жиҳати, мазкур қарор,  айниқса кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган оилавий ажралишлар  оқибатида жабр чекаётган фарзандларнинг манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Қарорда кўзда тутилган масалаларнинг амалда қандай ҳал этилиши, унинг ишлаш механизми, бунда ҳамкорларнинг вазифалари, улардан кўзланган мақсад ва натижалар ҳақида ҳам алоҳида сўз борди.

Шунингдек, матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии