Долзарб мавзулар Абитуриент

Дониёр Мамедов: “Равшан бирор марта шифохонага тушмаган эди”

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Шоу-бизнес
Добавлено: 10.01.2017, 14:01

Кеча, 9 январь куни “Байрам” гуруҳи яккахон хонандаси Равшан Ҳожиакбаров 44 ёшда вафот этди. 

Хонанда инсульт оқибатида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда актриса Гавҳар Шарипова ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилди. Маълум бўлишича, актриса гуруҳ хонандаларидан бири Дониёр Мамедов билан боғланган. 

“Равшан ҳамиша ҳаётдан хурсанд, жуда самимий инсон эди. Бирор марта шифохонага ҳам тушмаган”,—дейди Дониёр Мамедов.

Азиз Ражабий ҳам ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Равшан Ҳожиакбаров ҳақидаги хотираларини ёзиб қолдирди: 

“Равшан Ҳожиакбаров билан Успенский номли мусика мактабида бир синфда ўқиган эдик. Жуда хушчақчақ йигит эди. Оллоҳ раҳматига олган бўлсин!”

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии