Долзарб мавзулар Абитуриент

Райҳон: “Оилани сақлаб қолиш борасида фикр билдириш учун етарли тажрибага эга эмасман”

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Добавлено: 10.01.2017, 14:42

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева журналист Жасур Ҳамроев билан интервьюда мухлисларнинг турли мавзулардаги саволларига жавоб берди. Улардан бири оилани сақлаб қолиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида сўради. 

Райҳон бу саволга қуйидагича жавоб берди: 

“ ‘Оилани ва ундаги муҳаббатни сақлаб қолиш учун нима қилиш керак?’ деган саволга, ўйлашимча  бир неча йиллардан кейин жавоб бера олишим мумкин. Чунки ўшанда менда ҳақиқатдан ҳам бу саволга жавоб беришим учун етарлича тажриба бўлади. Бугун эса мен рафиқа сифатида ҳар қандай вазиятда ҳам турмуш ўртоғимни қўллаб-қувватлашим ва ундан бир поғона пастда бўлишим кераклигини тушунаман. Энг асосийси, эр ва хотин ўртасида муҳаббат бўлиши ва улар ўзаро бир-бирини тушуниши керак. Агар эр-хотин бир-бирини тушунмаса, турмуш дарз кета бошлайди. Бироқ агар туйғулар бўлса, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳаммасини ўзгартириш мумкин”.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии