Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

2016 йилнинг 11 ойида Тошкентда 1012 оила ажралишининг олди олинди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Оила, Тошкент

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтиришга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Обидов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж.Бўриев ва бошқалар иштирок этишди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, Жиноят ва Фуқаролик ишлари бўйича шаҳар судлари, адлия бошқармаси, ички ишлар бош бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, меҳнат бош бошқармаси, Суд департаментининг шаҳар ҳудудий бошқармаси, “Тошкент почтамт” филиали ҳамкорлигида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя қилиш, ота-она ўртасидаги ажралиш ҳолатларининг олдини олиш, фарзандлар тақдири ва бу борадаги жараёнларни назорат қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

– Оилавий муносабатларни тиклаш, ажралишларнинг олдини олиш, ажрашган оилаларда тарбияланаётган фарзандлар тақдири, фарзандлар учун алимент тўлаш, алимент ундирувидаги қарздорлик масалаларини ҳал этишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги яхши самара бермоқда, – дейди Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова. – Масалан, ана шундай ҳамкорлик натижасида ўтган йилнинг ўн бир ойида 1012 оила ажралишининг олди олинди. Бундан ташқари,  алиментдан бош тортаётган фуқароларга чора кўриш, агар у ишсиз бўлса, иш билан таъминлаш каби масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.

Тадбирда иштирокчиларнинг саволларга мутахассислар жавоб берди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии