Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Бировнинг телефонига рухсатсиз тегишнинг ҳукми қандай?

Бўлимлар: Савол-жавоб
Добавлено: 10.01.2017, 15:49

— Ҳозир кўпчилик бировларнинг телефонини титкилашни яхши кўради. Биринчи навбатда, «SMS» хабарларни ўқишга ошиқади. Ахир ёзишмаларда шахсий мавзуларда суҳбатлашилган бўлиши мумкин. Саволим шундан иборат: агар бировнинг телефонини рухсатсиз титкиласа ёки хабарларини ўқиса, банда гуноҳкор бўладими?

Саволга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман бош имом хатиби, «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом хатиби Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли жавоб беради.

— Ислом шариатида ўзгаларнинг уйига киришдан олдин рухсат сўраш шартлиги таъкидланган. Шариатда бирор жойга киришдан аввал изн сўраш назар тушиши сабабидан жорий қилинган. Чунки берухсат кириш билан уй эгаси рози бўлмаган нарсаларга бегона одамнинг кўзи тушиши мумкин. Шунинг учун бировнинг уйига киришни истаган одам, аввал уй эгасини чақириб, ундан изн сўрайди. Агар изн берилса, киради. Бўлмаса, ортига қайтиб кетади. Уй эгаси чақирмасидан олдин тўппа-тўғри ичкарига бостириб кириш мўмин кишига умуман тўғри келмайди. Қолаверса, изнсиз бировнинг уйига мўралаш, эшик тирқишидан ичкарига назар солиш ҳам жоизмас. Шундан келиб чиқиб айтамиз, бировнинг телефонига рухсатсиз тегиш тўғри эмас. Мана шундай нарсалар шариат ҳукмларига беписанд қарашдан келиб чиқмоқда. Банда шариатга амал қилмаганидан кейин бошига турфа балолар ёғилаверади. Ўзингиз айтганингиздек, ҳозир бировнинг телефонига рухсатсиз қўл теккизадиганлар кўпайиб кетган. Аслида, шариат талабига кўра, бировнинг телефонини рухсат сўраб кўриш лозим. Сўрамасдан бировнинг нарсасига тегиш жоизмас!

  Савол-жавоблар muxlis.uz сайтидан олинди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии