Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

ГФРнинг собиқ президент Роман Херцог вафот этди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Россия

ГФРнинг собиқ президенти Роман Херцог 82 ёшда вафот этди, деб хабар берди  “Gazeta.ru”  нашри.

Херцог ГФРнинг еттинчи президенти бўлиб, мамлакатни 1994 йилдан 1999 йилгача бошқарган. Собиқ президент узоқ давом этган оғир касалликдан кейин вафот этди. Германиянинг ҳозирги президенти Йоахим Гаук Херцогнинг бевасига таъзия мактубини юбориб, бу хабар уни чуқур қайғуга солганини маълум қилди. У Херцогни ёрқин шахс деб атади.

Собиқ президентнинг ўлими муносабати билан Германияда давлат миқёсида мотам тадбири ўтказилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram