Долзарб мавзулар Абитуриент

“Оқсарой” қароргоҳи Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти таваллуд куни муносабати билан музей сифатида эшикларини очади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 10.01.2017, 22:16

30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан “Оқсарой” қароргоҳи музей сифатида иш бошлайди.

Расмий манбаларга кўра, айни дамда Ўзбекистоннинг Биринчи раҳбари Қароргоҳида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йил 2 сентябр куни Тошкент шаҳрида вафот этган. 

Оқсарой – Тошкентдаги замонавий меъморий иншоот; Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг қароргоҳи бўлган. Бинонинг меъмори А.Тохтаев. Оқсарой Югославия (ҳозирги Сербия ва Черногория)нинг «Энергопроект високоградня Холдинг» компанияси билан ҳамкорликда 6 ойда бунёд этилган (1999). Майдони 5460 кв.м. Қабулхона (тантанали кириш қисми)да меҳмонлар қабул қилиниб, ўзаро музокаралар олиб борилган.  

Оддий геометрик шакллардан ташкил топган бино тарзи жуда ҳашаматли кўринади. Пештоқи майда равоқчали, устунли, 2 қанотли галереяли, ўртаси ротонда шаклида. Оппоқ кўркам ва маҳобатли кўринишга эга. Сатҳи катта ўлчамдаги тош бўлаклари билан қопланган. Интерьери юқори сифатли материаллар билан жиҳозланган. Қабулхонанинг оқ ва зангори мармарли пол сатҳи ярқираган баланд шипи билан уйғунлашган. Табиий қурилиш материалларидан маҳорат билан сайқалланган. Атрофи манзарали дарахт, гулзор ва фавворалар билан безатилиб, кўкат чимлар ётқизилган, шамчироқлар ўрнатилган. («Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил)

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии