Долзарб мавзулар Абитуриент

ОАВ: қироллик оиласи Елизавета II вафот этгани ҳақида хабар чоп этди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: ОАВ
Добавлено: 11.01.2017, 09:37

Янги йилдан бир неча кун олдин Британия қироличаси Елизавета II қатиқ шамоллагани маълум бўлди, бунинг натижасида у анъанавий Рождество кечасида иштирок этмади. Шундан сўнг интернетда шаҳзода Филиппнинг рафиқаси вафот этган ҳақида миш-мишлар авж олди. Бундай хабарлар йирик ОАВ эътиборидан ҳам четда қолмади, дея хабар беради Британиянинг BBC телерадиокомпанияси.

Елизавета II ўлими ҳақидаги миш-мишлар @ecclesmanutd ники остидаги фойдаланувчининг шарҳида пайдо бўлди. “Елизавета II вафот этди. Британия ОАВ муҳим ахборотни тарқатишмаяпти. Бу ҳақиқат”, — деб ёзади эркак #mediablackout хэштеги остида. Шундан сўнг қироличанинг ўлими ҳақидаги хабар яшин тезлигида тарқалиб кетди.

BBC журналистлари пост муаллифи билан боғланишди. Эркак шунчаки, рафиқаси “Фейсбук”да ўқиган хабарни тарқатганини айтди. Ушбу маълумотларнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлигини аниқлаштириш билан шуғулланмаган.

Йил оҳиригача “Твиттер”да юздан ортиқ #mediablackout хэштеги остида хабар қолдирди, унда Британия ҳукумати Елизавета II ўлимини яшираётгани ҳақида шарҳлар ёзилган.

BBC ходимлари ушбу маълумотларни тарқатаётган энг машҳур аккаунтларнинг муаллифлари билан боғланди. Уларнинг барчалари ушбу хабарни дўстларидан ёки радиодан эшитганликларини айтишган.

Умуман олганда, мазкур миш-мишлар 8 январь куни қиролича даволаниб, илк бор омма олдида пайдо бўлганидан сўнг ўз ечимини топди, дея хабар беради Yahoo! News нашри.

Бундан ташқари, айрим ОАВлар қироллик оиласининг расмий сайтида бу ҳақда расман маълумот берилгани ҳақида ҳам хабар чоп этилди. 

Бироқ тез орадан сўнг ушбу хабар олиб ташланди.

Бу қиролича Елизавета II интернет-фойдаланувчилар томонидан “дафн этилаётгани” ҳақидаги илк хабар эмас.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа