Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Женнифер Лопес синглисининг туғилган кунига Криштиану Роналду билан учрашув совға қилди (ВИДЕО)

Бўлимлар: Дунё

Америкалик актриса ва қўшиқчи Женнифер Лопес синглиси Тианага Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду билан учрашув совға қилди. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.

Лопес 31 ёшли португалияликни синглисининг таваллуд айёми муносабати билан уюштирилган кечага таклиф қилди. Маълум бўлишича, Тиана шу ҳафтада ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган Роналдунинг мухлисаси саналади.

12 декабрь куни Роналду тўртинчи бор “Олтин тўп” соҳиби деб топилганди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии