Долзарб мавзулар Абитуриент

Хитойда Pokemon GO тақиқланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 11.01.2017, 10:12

ХХРнинг матбуот, радиоузатиш, кинематография ва телевидение ишлари бўйича Давлат бошқармаси Pokemon GO мобил иловасини қонунга зид деб эълон қилди. Мамлакат ҳукумати ушбу ўйинни фуқароларнинг ҳаёти учун хавфли деб топди, бу ҳақда Reuters хабар берди.

Айтилишича, Хитой ҳукумати Pokemon GO ўйинига тақиқни тўғри қабул қилишди, сабаби мазкур ўйин оқибати ўлим билан тугаган турли ҳодисалар содир бўлганди. Бундан ташқари мамлакат ўйин пайтида ишлатиладиган геолокация маълумотлари сабабли “географик ахборот хавфсизлигидан” ҳам ҳавотирда.

Pokemon GO — смартфонлар учун мобил илова бўлиб, у қўшимча реаллик элементларини ўз ичига олади. Мазкур илова 2016 йилнинг 6 июль куни Nintendo компанияси томонидан ишга туширилган. Ўйин Япониянинг “Покемон” мультсериали асосида яратилган, ва унинг мақсади шаҳар бўйлаб виртуал мавжудотларни излаш ҳисобланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии