Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Тошкентнинг бир қатор кўча номлари ўзгарди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Тошкент

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарори билан пойтахтимиздаги янги кўчаларга ном берилди ҳамда мавжудларининг номи ўзгарди.

Шаҳар ҳокимияти берган маълумотларга кўра, Шайҳонтоҳур тумунидаги янги участкали Нурафшон кўчаси Нурафшон Айланма кўчаси дея номланди, яқинда Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги Паркентский кўчаси орасида очилган янги кўча Тараққиёт кўчасининг давоми бўлди. 

Учтепа ва Шайҳонтоҳур туманларидаги Маннон Уйғур кўчаси Кўкча Дарвоза номига ўзгартирилди, Кўкча Дарвоза эса Қоратош кўчасининг бир қисми билан Кўкча Дарвоза тор кўчаси бўлди. 

Яккасарой туманидаги Муқумий ва Бобур кўчасини боғлаган янги кўча Муқумий кўчасининг давоми бўлди.

Олмазор туманидаги Тараққиёт кўчаси бошқа туманда ҳам шу номли кўча борлиги сабабли Дилсарой деб қайта номланди.

Юнусобод туманидаги собиқ радиостанция ҳудудидаги эски кўчага Қаноат деб ном берилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии