Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Минглаб россияликлар келгуси йилда Алла Пугачёвани янги йил шоусидан олиб ташлашни талаб қилди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 11.01.2017, 10:47

Анъанага кўра, янги йил кечасида Россиянинг барча телеканаллари машҳур юлдузлар иштирокидаги байрам кўрсатувларини намойиш этади, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри. 

31 декабрь куни Россиянинг Биринчи телеканалида Алла Пугачёва, Максим Галкин, Филипп Киркоров ва бошқа юлдузлар иштирок этган кўрсатув намойиш этилди. Ростов-на-Дону шаҳрида яшовчи Вадим Манукян Биринчи канал раҳбариятига келажакда янги йил кўрсатувларининг сифатини яхшилаш бўйича петиция билан мурожаат этди. У ўз мурожаатида Алла Пугачёва иштирокидаги “В гостях у примадонны” телекўрсатуви ҳеч кимга ёқмаганлигини билдирган ва петиция тагида қолдирилган изоҳлар билан буни исботлашга ҳаракат қилган. Айни пайтда мазкур петицияга 100 мингдан ортиқ одам имзо чеккан.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии