Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Роналду Мессидан аразлади

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 11.01.2017, 14:46

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчисининг тақдирлаш маросимида "Барселона" футболчилари иштирок этмагани ҳақида фикр билдирди.

"Месси мени табриклаб, СМС йўлладими? Ҳазиллашяпсизми? Менда унинг телефон рақами йўқ.  Мен уни ўз вақтида табриклаганман. Аммо тақдимотга келмасанг, табриклаш ҳам мумкин бўлмайди. У "Олтин тўп" олганида табриклаганман, аммо у бу сафар келмади.

Мен тақдимотда нафақат Месси, балки "Барселона"нинг барча футболчилари бўлишини истаган бўлардим. Улар чоршанба куни муҳим ўйинда майдонга тушиши кераклигини тушуниб турибман. Аммо барибир тақдимотга келишларини истаган бўлардим. Шахсан ўзим ҳар доим клуб талаб қилган ишни бажараман.

Масалан, мен "Олтин тўп"нинг барча маросимларида иштирок этганман. Агар келаси йилларда фақат номзодим қўйилган тақдирда ҳам, барибир келаман", - дейди Роналду.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии