Долзарб мавзулар Абитуриент

Австралияда асфальт қандай ётқизилади? (Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Видео, YouTube
Добавлено: 11.01.2017, 14:58

Ғарбий Австралиядаги йўллардан бирига асфальт ётқизилиши учувчисиз учадиган самолёт ёрдамида видеога олинди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Тупроқли йўл текислангандан кейин устидан эритилган гудронли махсус автомашина ўтади, унинг устига эса шағал тўкилади.

Австралиялик мутахассислар беш километрли йўлни 2 кунда қуриб битиришади. Лойиҳа учун умумий ҳисобда 443 минг доллар сарфланади. Йўл таъмирлаш ишларининг маъсул ходимларини ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг уларнинг ишига берган баҳоси ҳайратга солди.

“Биз фойдаланувчиларнинг ходимларимизнинг меҳнатига берган баҳосидан бошимиз кўкка етди. Улар хизмати ҳақиқатан ҳам юқори баҳога лойиқ”, деди маҳаллий ҳукумат вакилларидан бири Алан Лисон.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии