Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ҳажми 10 қаватли уйдай келадиган улкан астероид Ерга хавфли бўлган яқин масофада учиб ўтди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 11.01.2017, 15:02

Узунлиги 34 метргача бўлган осмон жисми Ерга жуда яқин бўлган масофада учиб ўтди, деб ёзади Business Insider нашри.

Астероид 2017 AG13 номини олди. У Ерга яқин масофада 9 январь куни учиб ўтган. Астероиднинг ҳаракат тезлиги 16 км/с ташкил қилади. 

Пердью Университети (АҚШ) олимлари 2017 AG13 астероидининг Ер билан тўқнашуви оқибатида юз бериши мумкин бўлган портлаш Хиросимадаги атом портлаш кучидан ҳам даҳшатли бўлиши мумкинлигини ҳисоб-китоб қилишди. 

Хавфли осмон жисми ўтган шанба куни Аризона университети астрономлари томонидан шанба куни аниқланди. Ажабланарлиси шундаки, у Ерга сездирмасдан яқинлашишнинг уддасидан чиққан.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии