Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Шукурилло Исроиловдан яхши кайфиятнинг 5 сири

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Шоу-бизнес
  1. Инсонни яхши кайфияти фақат ўзигагина боғлиқ эмас. Уйингизга дўстларни таклиф қилинг, уларнинг келишига каттами-кичик тайёргарлик кўринг, таом пишириш, кутилмаган «сюрпризлар» дегандек. Кайфиятингиз 100 фоиз ўзгармаса, мен кафл.
  2. Бундан ташқари, инсоннинг кайфиятига жисмоний тарбия ҳам тез таъсир кўрсатади. Уйғонганингизда ўзингизни ланж сезаётган бўлсангиз, менга ўхшаб мусиқа оҳанглари остида бадантарбия қилинг.
  3. Кайфиятингиз тушкун бўлса, ўзингизни чалғитишга урининг. Масалан, мен бундай пайтлари қувончли кунларим тасвири туширилган сурат ва видео тасвирларни томоша қиламан. Айтиб қўяй, хоҳиш бўлмаган иш билан шуғулланиш эса фойдасиз.
  4. Ким айтди фақат аёллар дўконма-дўкон юради деб? Бу бўлмаган гап! Ҳар бир инсон ўзи истаган буюмини харид қилиб, кайфиятини кўтарсин! Зеро, ўзига маъқул бўлган ҳар қандай нарса сизга яхши таъсир кўрсатади.
  5. Баъзи-баъзида ўзимизга ўзимиз баҳо ҳам бериб туришимиз ҳам керак. Мисол учун, «мен истеъдодлиман, менга ҳавас қилишади…» Ишонинг, бунинг натижаси аъло бўлади.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии