Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Барак Обама ҳайрлашув нутқи вақтида йиғлаб юборди (ВИДЕО)

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Барак Обама, АҚШ
Добавлено: 11.01.2017, 15:57

Сешанба куни Барак Обама президентлик ваколатини топширишдан олдин Чикагода ҳайрлашув нутқи билан чиқди.

У лавозимини оптимистик кайфиятда тарк этаётганини маълум қилди, деб ёзади CNN. “Келажак яхши қўлларда”, - дея таъкидлади собиқ мамлакат раҳбари. 

Обама америкаликларга ўзи ва турмуш ўртоғи Мишелни қўллаб қувватлагани учун минатдорчилик билдирди. “10 кундан сўнг бутун дунё демократиямизнинг ажралиб турувчи томонини кўради – яъни ҳукуматни бир президентдан иккинчи президентга ўтишини”, — деди Обама.

“Сизларга хизмат қилиш мен учун шараф эди”, — деди президент сўзининг оҳирида. 

Шунингдек Обама турмуш ўртоғи Мишель ва қизларига минатдорчилик билдириб, уларни ҳаётидаги энг катта ютуғи деб атади. Ушбу ҳиссиётларга тўла онларда АҚШ президенти ва унинг тўнғич қизи кўз ёшини тийиб тура олмади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии