Долзарб мавзулар Абитуриент

Cаратовдаги уйлардан бирида маиший газ туфайли кучли портлаш рўй берди (Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Россия
Добавлено: 11.01.2017, 16:02

Россиянинг Саратов шаҳрида аҳоли яшайдиган уйлардан бирида газ чиқиши оқибатида кучли портлаш рўй берди, деб хабар қилди “Тvzvezda.ru” нашри.

Ижтимоий тармоқларга портлаш оқибатида кейинги вайроналар акс этган видео жойлаштирилди. Унда қутқарувчиларнинг воқеа жойида олиб бораётган ишлари кўрсатилган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ, 16 киши воқеа жойидан эвакуация қилинган.

Тахминларга кўра, портлаш маиший газ оқибатида юз берган. Айни вақтда ўт ўчирувчилар тмонидан ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Уйдан эвакуация қилинган 16 кишининг 4 таси ёш болалардир. 

Портлашдан кейин юз берган ёнғинни ўчириш учун ФВВнинг 60 дан ортиқ ходими жалб этилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа