Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Бодом билан безатилган торт – меҳмонларни хурсанд қилинг!

Бўлимлар: Lady
Теглар: Таом, SUGDIYONA

Зарур масаллиқлар: 250 г сариёғ, 3,5 ст ун, 1 ст суюқ қаймоқ, 20 г ачитқи, 0,5 л сут, 100 г шоколад, 3 та тухум сариғи, 150 г шакар, бир чимдим туз.

Тайёрланиши: 1. Ачитқини суюқ қаймоқ билан аралаштирасиз. Унга сариёғ ва бир чимдим туз солиб, қўлга ёпишмайдиган хамир қорасиз ва елим халтага ўраб ярим соатга музлатгичга қўясиз.

2. Кремини тайёрлаш учун шоколадларни бўлакларга бўлиб оласиз. Сутни паст оловда иситиб шоколад билан аралаштирасиз.

3. Шакарни тухум сариғи билан кўпиртириб унга ун соласиз. Агар сал қуюқлашган бўлса бироз сут қўшиб юборишингиз мумкин. Аста-секинлик билан кавлаб турган ҳолда шоколадли аралашмага соласиз. Сўнг қуюқлашгунга қадар аралаштириб туришингиз лозим. Ва совитиш учун салқин жойга олиб қўйинг.

4. Хамирни икки бўлакка бўлиб олинг. Махсус қоғозни қолипига мослаб кесиб олиб ўшани устида ун сепиб 2-3 мм қалинликда хамир ёйилади. Ортиқчасини кесиб ташлаб, санчқи билан ҳар жой-ҳар жойидан санчиб чиқасиз. 200С даража қизиган газ печида 8-10 дақиқа давомида пиширасиз. Иккинчи хамирни ҳам шу тариқа пиширилади.

5. Тайёр бўлган коржни яна иккига бўлиб қат-қат қилиб тахлайсиз. Ҳар бир қават ўртасига крем суртасиз. Устига шоколадли глазур қуйиб майдаланган бодом билан безатасиз. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии