Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Суйганингиз билан муносабатни яхшилашнинг 15 қоидаси

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Добавлено: 11.01.2017, 16:14

Ҳар бир инсон севиш ва севилишни истайди. Аммо бу бахт ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Хўш, муаммо нимада? Яқин инсонларингиз билан муносабатларни яхшилаш ва сақлаб қолишнинг руҳшунослар томонидан тузилган қоидалари бу саволга жавоб беришда қўл келади.

1. Аввало, иккинчи ярмингиз муносабатларингиз ҳақида қандай фикрда эканини билишингиз керак. Ахир ўзингизга нисбатан самимий, очиқкўнгил бўлмаган инсонга кўнгил қўйишни истамайсиз-ку?!

2. Бир-бирингизга нисбатан ўзаро ишонч ортиши учун ҳамиша тўғрисўз бўлинг. Биргина ёлғон муносабатлардаги энг муҳим жиҳат — ишончни сусайтириши, кейинчалик турли гумонларга сабаб бўлиши мумкин.

3. Жуфтингиз билан битта команда бўлинг. Муносабатларингиз узоқ давом этиши учун бир мақсад сари интилишингиз керак.

4. Севгилингизни қайсидир жиҳатдаги камчиликлари билан бирга, борича қабул қилишни ўрганинг. Ер юзида мукаммал инсон йўқ. Биз ҳар хил бўлганимиз учун ҳам ҳаёт қизиқ. Агар жуфтингизнинг бирор одати, қилиғи сизга маъқул бўлмаса, буни ўзига очиқ айтинг. Нега бундай қилишини унинг ўзи тушунтиришига имкон беринг. Шундагина муросага келишингиз мумкин бўлади.

5. Муаммоларни улар пайдо бўлган заҳоти ҳал қилишга киришинг. Агар ечимни кейинга қолдираверсангиз, муаммолар шиддатли оқимга айланиб, муносабатларингиздан асар ҳам қолдирмайди.

6. Жуфтингизни эшитишни ўрганинг. Шундай қилсангиз, унга таянч бўла олишингизни ҳис қилади.

7. Бир-бирингизга нисбатан қалбан яқинлик ҳисси ортиб боришига ҳаракат қилинг. Бу ҳеч қачон ўздан-ўзи юзага келмайди ва шусиз инсонлар бир-бирини қизиқтирмай қўяди.

8. Келажак режаларингиз ҳақида гаплашинг. Аммо никоҳингизни ҳаётингизнинг қолган қисмини бирга ўтказиш ҳақидаги «шартнома»га айлантириб қўйманг.

9. Шахсий гигиенангизга эътиборли бўлинг. Унинг муносабатларингиздаги ролига аҳамиятсиз қараманг.

10. Агар қалбингизда салбий ҳислар уйғонса, улардан ухлашаг ётгунча қутулишга ҳаракат қилинг.

11. Кечирим сўрашдан қўрқманг. Ҳар биримиз хато қиламиз ва уларни тузатишга қанчалик тез уринсак,бу шунча яхши.

12. Ўз ҳурматингизни сақланг ва қадрингизни билинг. Сиз ўзингизни яхши кўрсангиз, иккинчи ярмингизга сизни яхши кўриш осон бўлади.

13. Муносабатларингизни янги қизиқишлар билан бойитинг. Масалан, шу пайтгача иккингиз ҳам шуғулланмаган спорт тури билан машғул бўлинг.

14. Ўзаро ҳамкорлик қилинг. Мажбуриятларни бўлишиб олинг. Ҳамкорлигингиз қанчалик ҳаққоний бўлса, муносабатларингиз ҳам шунчалик яқин бўлади.

15. Саломатлигингизга жиддий эътибор беринг. Мустаҳкам соғлик — ҳар қандай муносабатлар муваффақияти гаровидир.

Психология фанлари номзоди Анжим ШАМШЕТОВА тавсиялари асосида НИЛУФАР тайёрлади

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии