Долзарб мавзулар Абитуриент

Қиш фаслини саёҳатда ўтказаётган ўзбекистонлик машҳурлар(Фото)

Добавлено: 11.01.2017, 16:41

Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво билан ўтаётган қиш фаслини айрим хонандалар жазирама иссиқ ҳукм сураётган мамлакатларда, бошқалар ўзлари учун қадрдон бўлиб қолган хорижий давлатларда ўтказмоқда. Айримлар эса бу мавсумда яқинлари даврасида ҳордиқ чиқармоқда. 

Қуйида ҳорижий давлатларда саёҳат қилаётган ўзбек шоу-бизнеси вакилларини санаб ўтамиз. 

Шаҳзода.


Хонанда Шаҳзода айни дамда БААнинг Дубай шаҳрида оилавий ҳордиқ чиқармоқда. Иссиқ мамлакатдаги мароқли саёҳат акс этган суратлар хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан жой олмоқда. 

Лола.


Хонанда Лола ҳам қиш мавсумида саёҳат қилиб, бироз ҳордиқ чиқаришга қарор қилди. У айни пайтда қиш совуқ ва қалин қор билан кечаётган Россияда саёҳатда. Лоланинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам саёҳат акс этган турли суратларни кўриш мумкин. 

Обид Асомов.


Қизиқчи Обид Асомов қиш пайтида иссиқ ўлкаларда ҳордиқ чиқаришни афзал кўрди. У айни дамда Таиланднинг Пхукет оролида оилавий ҳордиқ чиқармоқда. 

Раққоса Паризода.


Раққоса Паризода ҳам иссиқ мамлакатлардан бирида саёҳатда бщлди. Унинг айнан қайси мамлакатга боргани номаълум, бироқ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан раққоса денгиз бўйида ҳордиқ чиқарганини сезиш мумкин.

Муниса Ризаева.


Саёҳатларга чиқишни хуш кўрувчи яна бир хонанда Муниса Ризаева синглиси билан бирга Лондон-Москва йўналишида саёҳатга отланди. Айни дамда у Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ҳордиқ чиқармоқда. 

Фарҳод Алимов, Рашид Ҳолиқов


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов ва бошловчи Фарҳод Алимов бир гуруҳ дўстлари билан Таиландга жўнаб кетди. Бу ҳақда Фарҳод Алимов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди. 

Шаҳло Аҳмедова.


Ёш хонанда Шаҳло Аҳмедова ҳам қишни саёҳат билан ўтказмоқда. Шаҳло айни пайтда АҚШда саёҳтда. Буни тасдиқловчи суратлар унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан ўрин олган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии