Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Ислом давлати” ва “Толибон” бир-бирига қарши жиҳод эълон қилди

Бўлимлар: Дунё
Добавлено: 11.01.2017, 17:01

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ва Афғонистондаги “Толибон” радикал террорчилик ташкилоти бир-бирига қарши жиҳод эълон қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Бу ҳақда Афғонистон жанубида жойлашган Гелменд вилояти полиция бошқармаси бошлиғи Набижон Муллаҳейла маълум қилди. Унинг маълумот беришича, полиция гуруҳларнинг ўзаро жиҳод эълон қилгани ҳақидаги ҳужжатни қўлга киритган. Ўтган йилнинг август ойида АҚШ давлат департаменти мазкур гуруҳлар ўртасида 2014 йилда қуролли тўқнашув содир бўлганига қарамай, уларнинг ярашганлиги тўғрисида маълум қилган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии