Долзарб мавзулар Абитуриент

Мексикада икки бошли чақалоқ дунёга келди (ВИДЕО)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 11.01.2017, 21:01

Мексиканинг Чиауа штатида икки бошли чақалоқ дунёга келди. Чақалоқ акс этган видеокадрлар унинг оила аъзолари томонидан интернетга жойланди.

Ғайриоддий бола ҳақида бошқа ҳеч нарса маълум эмас, ота-онанинг исмлари ошкор қилинмаяпти, шифокорлар мутация сабабини аниқ айта олишмаяпти, дея хабар беради Fox News нашри.

Кадрда йиғлаётган икки бошли чақалоқни кўриш мумкин. Ноодатий мутация сабаб сиам эгизаклари дунёга келганми ёки икки бошли бола – буни мексикалик шифокорлар аниқлай олишмаяпти.

“Боланинг бундай туғилганлиги сабабини билиш учун унинг ота-онаси қаерда ишлаган, аёл ҳомиладорлик пайтида қандай касалликларни бошдан кечирган, бўлғуси ота-оналар бир-бирига генетик томондан тўғри келганми аниқлаш керак”, — дейди чақалоқни дунёга келтирган шифокорлар.

Ғайриоддий гўдак узоқ яшамади, у дунёга келганидан икки кун ўтгач нобуд бўлди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии