Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Англия Лига Кубоги. “Ливерпуль” кутилмаганда “Саутгемптон”га мағлуб бўлди

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 12.01.2017, 09:30

Англия Лига Кубоги иккинчи ярим финал илк учрашувида “Саутгемптон” ва “Ливерпуль” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида “авлиёлар” вакили Нейтан Редмонд томонидан киритилган гол ўйинда ягоналигича қолди. Ушбу ярим финалнинг жавоб учрашуви 25 январда «Энфилд» стадионида бўлиб ўтади.

Биринчи ярим финал илк ўйинида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Халл Сити” футболчирини 2:0 ҳисобида мағлуб қилганди.

Англия Лига Кубоги. 1/2 финал дастлабки учрашуви

 “Саутгемптон” – “Ливерпуль” 1:0

Гол: 1:0 – 20 Редмонд.

“Саутгемптон” – Форстер, Йосида, Бертран, Соареш, ван Дейк, Тадич, Класи (Хейбьерг, 73), Редмонд, Дэвис (Уорд-Проуз, 82), Родригес (Лонг, 82), Ромеу.

“Ливерпуль” – Кариус, Клаван, Ловрен, Клайн, Милнер, Вейналдум (Коутиньо, 61), Жан, Лаллана, Лейва, Фирмино (Ориги, 83), Старриж.

Огоҳлантиришлар: Тадич (65), Родригес (81).

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа