Долзарб мавзулар Абитуриент

“Локомотив”нинг Дубайдаги йиғинига яна бир ивуарлик легионер келиб қўшилди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:
Добавлено: 12.01.2017, 10:06

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” айни дамда БААнинг Дубай шаҳридаги мавсумолди ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

“Темирйўлчилар” кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Эрталабги машғулот жараёнида асосан жисмоний тайёргарликка катта урғу берилаётган бўлса, тушдан кейин эса кўпроқ тўп билан муомала қилиш машқлари бажарилмоқда. Шунингдек, йиғинда яна бир ивуарлик футболчи қатнашаётганини таъкидлаш жоиз.

Кот-д’Ивуарнинг энг истеъдодли ёш футболчиларидан бири дея эътироф этилаётган Жуниор Ахиссан Лэндри бугундан “Локомотив” машғулотларига қўшилди. Ушбу 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўз мамлакатининг ёшлар терма жамоаси билан Африка чемпионатида ғолиб чиқиб, 2013 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам чорак финалга қадар етиб борганди.

Бир қатор гранд жамоалар қизиқишига сабаб бўлган футболчи ўтган йилни Украинанинг “Динамо Киев” жамоасида ўтказди. Айни дамда эса у бизнинг жамоамиз кўригида бўлиб турибди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии