Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тушликка тоблама - оддий, осон ва тўйимли

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар: Таом, SUGDIYONA
Добавлено: 12.01.2017, 10:27

Зарур масаллиқлар: 400 гр. макарон, 500 гр. гўшт қиймаси, 100 гр. пишлоқ қириндиси, 1 тадан пиёз, сабзи, 1 дона тухум, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, петрушка, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Пиёзни ҳалқа шаклида тўғраб, сабзини қирғичдан ўтказиб, 2 ош қошиқ қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг. Майдаланган саримсоқ пиёз ва петрушкани ҳам қўшинг.

2. Қиймага тухум, қовурилган қайла, туз ва мурч солиб аралаштиринг.

3. Макаронни қайнаётган тузли сувда қайнатиб олинг.

4. Товага ёғ суртиб, макароннинг 1/3 қисмини бир текис қилиб жойланг. Устидан қиймали қайлани, қирғичдан ўтказилган пишлоқни солинг. Кейин масаллиқларни яна шу тартибда жойлаштириб чиқинг. Юзига қолган пишлоқни сепинг. Устидан қопқоқ ёки фольга (зар қоғоз) ёпиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг.

Бу таом учун макоронни қайнаб турган тузли сувда қайнатиб олинг. Шунда у эзилмасдан пишади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии