Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик йигитни метрода поезд тагига итариб юборган қотил қўлга олинди

Бўлимлар: Жамият

10 январь куни Санкт-Петербург шаҳар метросининг “Александр Невский-2 майдони” метро бекатида поезд тагида ҳалок бўлган ўзбекистонлик йигит ҳақида хабар берган эдик.

Бир кундан кейин полициячилар мазкур қотилликни амалга оширган фуқарони қўлга олди. Қотил 22 ёшли Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди. У 10 январь куни соат 07.36 да метрода яқинлашиб келаётган поезд тагига таниши, 22 ёшли, ўзбекистонлик йигитни қасддан итариб юборган. Поезд тормоз беришга улгурмаганлиги туфайли, жабрланувчи ҳалок бўлди. Йигитнинг тасодифан рельсга қуламаганлигини полиция метрога ўрнатилган видеокамера ёзувлари орқали аниқлади. Тергов қўмитаси Қирғистон фуқаросига нисбатан РФ ЖКнинг 105-моддаси (қотиллик)га асосан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирча айбланувчи РФ ЖПКнинг 91-моддасига асосан (икки суткага) қамоққа олинган.

“Сa-news.org” нашри.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии