Долзарб мавзулар Абитуриент

Луис Суарес “Барселона” учун урган голлари сонини 100 тага етказди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:
Добавлено: 12.01.2017, 10:39

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес “Атлетик Бильбао“га қарши (3:1) Испания Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинида клубнинг учта голидан биттасига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, уругвайлик футболчи каталонияликлар учун ўзининг 100-голини киритишга эришди. У 100 та голдан 78 тасини ўнг оёғида, 18 тасини чап оёғида киритган бўлса, яна 11 та гол бош билан киритилган.

Жорий мавсумда Суарес Испания чемпионатининг 16 та ўйинида майдонга тушиб, 12 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии