Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Синаб кўр ва ғолиб бўл!” Лола ўзини бошқа соҳада синаб кўрмоқчи

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Добавлено: 12.01.2017, 10:52

Айни пайтда саёҳат қилаётган хонанда Лола ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали касбини ўзгартириш ниятида эканлигига шама қилди.

“Ҳаётингизда ҳеч шундай бўлганми, умр бўйи бир иш билан шуғулланасиз, уни севасиз, юксак марраларни ва яхши натижаларни эгаллайсиз. Яхши даромад топасиз, сизга бошқа ҳеч нарса керакмасдек, шунчаки оқим бўйлаб сузиш ва белгиланган йўналишда давом этиш керакдек туюлади. 

Бироқ, кунларнинг бирида англаб етасизки, бу касб сиз келажакдаги 10 йилда шуғулланишни, ҳаётингиз ва вақтингизни бағишлашни истаган соҳа эмас.

Сиз ўзингизга бошқа нимадир, умуман ўзгача нарса кераклигини англайсиз.

Асосийси эса, сиз ўзгаришлардан, ўзингизни бошқа соҳада синаб кўришдан,ишни нолдан бошлашдан, ўсиш ва янги соҳани эгаллашдан, олдинга интилишдан, курсни ўзгартиришдан қўрқмаслигингизни тушунасиз.  Биз ахир синаб кўрмасдан нимага қодирлигимизни билмаймиз. 

Бу ажойиб туйғу, сизга айтсам! Агарда у сизда уйғонган бўлса, унга қулоқ тутиш керак. Ҳаёт бизга чексиз имкониятларни тақдим этади! Ол, синаб кўр, ғолиб бўл!”,—деб ёзади Лола Instagram`даги саҳифасида.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии