Долзарб мавзулар Абитуриент

“Толибон”лар томондан асирга олинган профессорлар Трампдан қутқаришни илтимос қилишди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 12.01.2017, 10:59

Бундай беш ой илгари “Толибон”лар томонидан ўғирланиб, асирга олинган америкалик ва австралиялик профессорлар АҚШнинг янги президенти Дональд Трампдан уларни озод қилишда ёрдам беришни илтимос қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Профессорларнинг илтимоси акс этган видеоролик 11 январь куни YouTube га жойлаштирилди. Нашрнинг хабар қилишича, бу профессорларнинг йўқолгандан кейин ўзлари ҳақидаги илк хабаридир. 

13 дақиқалик видеоролик давомида профессорлар уларни қутқаришни, асирга олганлар билан музокара ўтказишни Трампдан ялиниб-ёлвориб, илтимос қилишган. Толиблар бу видеоролик орқали профессорларнинг ўрнига қўлга олинган бир нечта жангариларни озод қилишни кўзда тутганлиги кўриниб турибди.

60 ёшли АҚШ фуқароси Кевин Кинг ва 48 ёшли австралиялик Тимоти Жон Уикслар 2016 йилнинг 7 августида Афғонистондаги университетда дарс бераётганларида толиблар томонидан асирга олинган.

Сентябрь ойида АҚШ қуролли кучлари томонидан профессорларни қутқариш бўйича махсус тадбир ўтказилди. Аммо у муваффақиятсиз якунланди. Махсус бўлинма аскарлари воқеа жойига етиб келиб, бир нечта жангариларни йўқ қилган бўлса-да, асирга олинган профессорларни тополмаган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа