Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Уй шароитида ўз-ўзига «тез ёрдам»

Бўлимлар: Саломатлик
Добавлено: 12.01.2017, 11:23

Тузланган карам енг!

Овқат ҳазм қилиш аъзоларини тозалаш учун кунига 3 марта овқатдан 30-40 дақиқа олдин 100 гр. тузланган карам ейиш керак.

Ўпка давоси

Қайнатилган илиқ сув ва карам тузланган сувдан бир хил миқдорда олинг-да, аралаштириб, кунига 2-3 стакандан ичсангиз, ўпкадаги хириллаш йўқолади.

Жигар учун кўмакчи

Ярим стакандан карам тузланган сув ва янги помидор шарбатини аралаштириб, кунига 1 стакандан 3 марта ичилса, жигарга ёрдам беради.

Қувват манбаи

Қувватингиз камайса, 1 ой давомида кунига икки марта овқатдан олдин тузланган карам сувини илиқ ҳолда ичинг. Бошида 1-2 ош қошиқдан ичиб, кейинчалик миқдорини ярим стаканга оширинг.

Бавосил азоб берса…

Бавосил (геморрой) билан оғриганлар кунига 1,5-2 стакандан тузланган карам сувини илиқ ҳолда ичса, дарддан фориғ бўлади.

Тишлар учун «ниқоб»

Карам тиш ва милкларни мустаҳкамлайди. Уни овқат ва салатларга қўшиш билан бирга ҳафтада 1-2 марта баргларини 10-15 дақиқага милклар устига қўйиш ҳам фойда беради.

Қабзиятдан қутулай десангиз…

1 стакан тузланган карам сувига 2 чой қошиқ ош тузи солиб, оч қоринга ичилса, қабзиятдан холи қилади. Зарурат туғилганда эртаси куни ҳам бу усулни қўллашингиз мумкин.

Диққат!

Ошқозон шарбатида кислота миқдори кўп бўлган, гипертония касали бор ва буйрак хасталигига чалинганлар карамдан воз кечганлари маъқул.

ДИЛНОЗА

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии