Долзарб мавзулар Абитуриент

Кайфиятни туширмасликнинг 5 йўли

Бўлимлар: Lady
Теглар: SUGDIYONA
Добавлено: 12.01.2017, 14:49
  1. Асабингизга тегишга ҳаракат қилишса, хаёлингизда «вентилятор ёқинг». У сизга қарата айтилган аччиқ сўзларнинг барчасини «учириб» юбораётганини кўз олдингизга келтиринг.
  2. Тасавур қилинг, сизни хафа қилишга уринаётган суҳбатдошингиз аквариум ичида, сиз эса ташқарисидасиз. Суҳбатдошингиз нималардир гапирмоқда, аммо сиз сувда пайдо бўлаётган пуфакчалардан бошқасини кўрганингиз йўқ.
  3. Дейлик, катта жанжал бошланиш арафасида. Ўзингизни қўлга олинг ва бақириб-чақираётган кишининг ўрнида оёқларини ерга уриб, онасининг эътиборини тортишга ҳаракат қилаётган болачани кўз олдингизга келтиринг.
  4. Арзимас ҳазил ёки аччиқ сўзга хафа бўлаверишни одат қилманг. Кечира билишни ҳам ўрганинг. Ким биландир хафалашиб қолган бўлсангиз, ярашиш йўлини қидиринг. Аммо унинг қай бир ҳаракати сизни хафа қилганини ҳам ўзига билдириб қўйинг.
  5. Кечиришни ўзингиз томонингиздан келтирилган катта қурбонлик деб билманг. Бировни кечира билиш сизни хотиржам, кучли қилади, ўзингизга бўлган ишончни орттиради ва ҳеч нима кайфиятингизни буза олмайди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии