Долзарб мавзулар Абитуриент

Гўзаллик танлови ғолибасининг юзига кислота сепиб юборишди

Бўлимлар: Дунё
Добавлено: 12.01.2017, 14:52

Италиянинг “Мисс Романья” номли гўзаллик танлови ғолибаси 28 ёшли Жессика Нотаро собиқ севгилиси томондан юзига сепилган кислота туфайли оғир аҳволда касалхонага ётқизилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Воқеа курорт шаҳарлардан бири бўлган Римини шаҳрида рўй берди. Қизнинг собиқ севгилиси, 29 ёшли, асли келиб чиқиши Кабо-Вердедан бўлган Эдсон Таварес уни уйи олдида пойлаган. Қиз кўчага чиққанда юзига кислота сепган. Оқибатида Жессика оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Унинг юзи, оёғи, сони куйган. Ҳозирда унинг кўзига, кўриш қобилиятига зиён етмаган, деб ҳисобланмоқда.

 

Эдсон Таварес қамоққа олинган. Жессика бундан илгари ҳам Эдсоннинг қўпол ҳаракатлари тўғрисида полицияга мурожаат қилган. Улар маълум муддат бирга яшашган. Бундан бир йил муқаддам қиз муносабатларга чек қўйган. Шундан кейин Эдсон қизнинг орқасидан пойлаб, қасд олишини айтиб, қўрқитган. Жессика Нотаро 2007 йилда “Мисс Романья” гўзаллик танловида ғалаба қозонган. Шундан кейин миллий гўзаллик танловларида қатнашиб, финалгача етиб борган. Охирги пайтда Жессика Нотаро Римини шаҳар дельфинариясида ишлаб, денгиз мушукларини машқ қилдирган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа