Долзарб мавзулар Абитуриент

Туркча ўрама - яқинларингизни антиқа овқатлар билан ҳайратлантиринг

Бўлимлар: Lady
Теглар: Таом, SUGDIYONA
Добавлено: 12.01.2017, 15:02

Зарур масаллиқлар: 1 кг. гўшт, 200 мл. товуқ шўрва (кубиклардан фойдалансангиз ҳам бўлади), 100 гр. қаймоқ, 2 чой қошиқ крахмал, 1 ош қошиқдан ўсимлик ёғи ва лимон шарбати, туз, мурч.

Қайласига: 2 та қайнатилган картошка, 1 бош пиёз, 1 дона тухум, 1 боғ шивит, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Пиёзни ҳалқалаб тўғраб, ёғда қовуриб олинг. Қайнатилган картошка ва шивитни майдалаб тўғраб, тухум ва қовурилган пиёз билна аралаштиринг. Туз, мурч сепинг.

2. Гўштни пичоқ билан уриб, целлофанга солиб ёйинг. Ўртасига қайла солиб, четларини зичлаб ёпиб, ип билан боғланг.

3. Ўрамага туз ва мурч сепиб, ўсимлик ёғида 5 дақиқа қовуринг. Кейин шўрва солиб, қайнаб чиққач, паст оловда қопғонини ёпиб димланг.

4. Пишган ўрамани қозондан олиб, фольга (зар қоғоз)га 15 дақиқага ўраб қўйинг. Қозонда қолган шўрвага қаймоқ, туз, мурч ва лимон шарбати солиб, гўштли ўрама билан бирга дастурхонга тортинг.

Қовурилаётган гўшт хушхўр бўлишини истасангиз, пиширишдан аввал унга хантал кукуни сепинг.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии