Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Орзу лайнери”нинг Тошкентдан Ригага парвози шов-шувларга сабаб бўлди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Саломатлик
Добавлено: 12.01.2017, 15:04

Шу кунларда Латвиянинг қатор оммавий ахборот воситалари ўз электрон порталларида Тошкент - Рига - Тошкент авиайўналиши биринчи маротаба “Boeing-787 Dreamliner” самолёти воситасида амалга оширилаётгани ҳақидаги хабарни тарқатмоқда. Илгари маълум қилинганидек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўтган йилнинг августида ана шу русумдаги ҳаво лайнернинг соҳиби бўлган эди, деб ёзади “Жаҳон” АА.

Латвия оммавий ахборот воситалари “Бу воқеа Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар изчил ривожланиб бораётганининг тасдиғи бўлди”, дея тавсифлашмоқда.

Ушбу мавзуга бағишланган хабарларда “Орзу лайнери” энг замонавий двигател билан жиҳозлангани, кам шовқин чиқариши ва минимал даражада ёқилғи сарф қилиши билан бошқаларидан ажралиб туриши алоҳида таъкидланади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясида мазкур замонавий ҳаво кемасига хизмат кўрсатадиган тегишли инфратузилма тайёрланган, 2 учувчи-инструктор ва 18 нафар учувчидан иборат янги жамоа шакллантирилган. Бугунги кунда “Uzbekistan Airways Technics” корхонасида 64 нафар мутахассис, жумладан, 6 нафар инструктор мавжуд. Улар инженер-техник ходимларни тайёрлашади.”, деб ёзади Латвия оммавий ахборот воситалари.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии