Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Турп: оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради

Бўлимлар: Саломатлик

Танангиз мадорсизланаётганини сезаяпсизми, давосини узоқдан ахтарманг-да, уйдаги бор маҳсулотларга диққат қаратинг. Мисол учун, кузда пишадиган қарсилдоқ турпга. У шамоллашда асқотишини ҳаммамиз биламиз, аммо хотирани чархлаши, сариқ касалидан кейин жигарга энг керакли қувватдори бўлиши, сочларни қалинлаштириши ва камқонликни самарали даволашидан бехабардирсиз. Камсуқумгина сабзавот ўзида шунча сир яширганинга ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади. Ахир унда бара витаминлар намоён, калий ва кальций, темир ва магний борлигидан эса энг сара дармондори ўринини боса олишига шубҳа йўқ. Демак, турп ёрдамида даволанишни бошлаймиз.

Мутахассис – оилавий шифокор Юлдуз КАРИМЖОНОВА

 

ФОЙДАСИ БЕҚИЁС

Кейинги пайтларда беҳоллик, кайфият тушиши, мушакдаги оғриқдан қийналаётган бўлсангиз, овқатдан олдин 2 ош қошиқдан турп ширасини қабул қилинг. Ўт йўлларида сафро йиғилиши, хотира панд беришидан азият чекадиганлар ҳам турпни тез-тез истеъмол қилиб туришлари керак. Биз билган яшил навли турпдан ташқари, сабазвотнинг қора ва оқ тури ҳам бор. Қора турпни топа олсангиз, бел оғриғи, тери тошмаларидан қутулдингиз, ҳисоб. Бу сабзавотдан турли компресслар тайёрлаш мумкин. Оқ турп – дайкон эса ўт йўлларини тозаловчи ажойиб даво. Уни салатларга қўшиб истеъмол қилинг.

АНЕМИЯ ҚИЙНАСА...

Бунинг учун турпни хомлигича қирғичдан ўтказиб, сувини сопол идишга солиб, газ печининг паст оловида ярим соат сақлайсиз. Шифобахш малҳамни кунига 3 маҳал, бир ош қошиқдан овқатдан 15 дақиқа олдин ичинг, бир ойда шифо топасиз.

ЎПКА КАСАЛИ ВА АЛЛЕРГИЯДА

Турпни қирғичдан ўтказиб, шиша идишга солинг-да, устини маҳкам ёпинг. Ярим соатдан кейин устингизни қалин ўраб, идиш устида 5 дақиқа нафас олинг. Муолажани кунига 2 маҳал, эрталаб ва кечқурун ўтказиш фойдали.

БЕЛ ОҒРИҒИДА

Турпни майда қириб, 1 ош қошиқ туз ва асал билан аралаштириб, икки қават дока орасига жойланг. Сўнг оғриётган жойга қўйиб, боғлаб қўйинг. Бир соатдан кейин компрессни олиш мумкин.

САРИҚ КАСАЛИДА

Турп қонни тозалаш хусусиятига эга. Шунинг учун сариқ касали билан оғриган беморлар янги сиқилган турп ширасини ҳар куни овқатдан ярим соат олдин ярим пиёладан ичишлари шарт.

СОЧ ТЎКИЛИШИДА

Турп ширасини асал билан аралаштириб, соч илдизига суртинг. Устидан сочиқ ўраб, бир соатга қолдиринг. Сўнг бошни илиқ сувда чайиб, ортидан зайтун мойидан суртасиз. Шампунь билан ювиб бўлгач, сочни ўз холича қуришига қўйиб беринг. Муолажани ҳафтасига 2 марта ўтказиш кифоя.

ВАЗН МУАММОСИДА

Озмоқчи бўлганлар турпни овқатдан олдин, албатта, ейишлари керак. Гап шундаки, турп таркибида клетчатка бўлиб, ошқозонни тез тўлдиради. Турпни майдаланган ёнғоқ ва анор доналари билан бирга есангиз, иммуниетни кўтариш, эркакларда эса простатитни даволашга имкон бўлади.

ЮЗДАГИ ТОШМА ВА ДОҒЛАРДА

Юзни тозаловчи тоник билан артиб, турп ширасини суртсангиз, анчадан бери қийнаётган сўлғинлик, рангпарлик, ҳар хил доғлар ва қизил тошмалардан осон қутулиш мумкин.

ЙЎТАЛДА

Кечқурун турпни бир томонидан ўйиб «коса» ҳосил қилинг-да, ичига икки чой қошиқ асал ёки шакар солиб, устини ёпиб қўйинг. Эрталаб очсангиз асал эриб, ажойиб таъмли малҳам тайёр бўлганини кўрасиз. Бундай қиём болажонларга ҳам маъқул келади. Кун бўйи  бир қошиқдан ичиб юрсангиз, йўталдан қутиласиз.

ҲАШАРОТ ЧАҚҚАНДА

Турп бўлаги, айниқса, қовоғарининг чақишига қарши ажойиб даво бўла олади. Шунингдек, унинг ширасини ичсангиз, чаққан жойдаги шиш тез йўқолади.

ИСИТМА КЎТАРИЛГАНИДА

Турп ширасини бир чимдим туз билан аралаштириб ичилса, тана ҳарорати тез тушади, яллиғланиш бартараф этилади.

КИМЛАРГА МУМКИН ЭМАС

Афсуски, баъзи сурункали касалликлар билан хасталанган беморлар учун турп истеъмоли зарарли бўлиши мумкин. Булар:

– юрак инфаркти, инсультни бошдан кечирганлар;

– гастрит, холецестит, ошқозон яраси, подагра касали билан оғриганлар;

– 3 ёшгача бўлган болалар;

  • сийдик йўллари хасталиклари билан оғриган ҳомиладор аёллар бу сабзавотни эҳтитёкорлик билан (кам-камдан) истеъмол қилишлари тавсия қилинади.

Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии