Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Барселона” футболчиси Хитойга йўл олади

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Арда Туран “Шанхай Шэньхуа” клуби билан 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришди.

Маълумотларга кўра, Хитой клуби туркиялик футболчи учун йилига 20 млн евро тўлайди. 29 ёшли футболчи Хитойга кўчиб ўтишга розилик бериб бўлди. Айни вақтда футболчининг трансфер қиймати борасида келишиш қолди холос.

Арда Туран 2015 йилдан буён “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у каталонияликларнинг 21 ўйинида майдонга тушиб, 11 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии