Долзарб мавзулар Абитуриент

Сумкангиз феъл-атворингиздан сўзлайди

Бўлимлар: Lady
Теглар: SUGDIYONA
Добавлено: 13.01.2017, 15:41

1.    Катта ҳажмдаги сумка

Бундай сумкани одатда, тўлиб-тошиб юрадиган, жўшқин аёлларда учратишингиз мумкин.  Ушбу сумка эгасининг дунёқараши жуда кенг ва 100% ишонч билан айтиш мумкинки, улар жуда ишчанлар. Катта сумкани хуш кўрувчилар нима ишга қўл урмасинлар юксак чўққиларга эришадилар. Улар одатда очилиши осон ва ичига ҳамма нарса жойлаш мумкин бўлган сумкаларни танлашади.

2.    Нафис замонавий сумка

Бу турдаги сумкада жой жуда кам. Унинг эгаси, сумкага фақатгина уй калити, телефон ва кичик ойнанигина сиғдира олади. Диди нозик аёллар айнан шундай услубдагиларини хуш кўришади. Улар вақтларининг кўп қисмини ташқи кўринишларига ажратадилар. Бундай аёллар аксарияти ҳатто дўконга ҳам пардозсиз чиқа олмайдилар. Табиийки, улар доимо гўзал кўринадилар.  Мода ва гўзаллик уларнинг жону дили. Улар турмуш қурганларидан кейин ҳам севимли гардеробларига алоҳида меҳр беришади. Агар бундай аёл ишлашга қарор қилса, вақтининг асосий қисмини ишга умуман алақодор бўлмаган гурунгларга сарфланади.

3.    Клатч

Ўртача ҳажмдаги клатчларни, мода оламидаги янгиликларга қизиқувчи аёлларда учратишингиз мумкин. Улар ҳеч иккиланмасдан ўз ҳаётларига мода оламидаги янгиликларни ўзлаштира оладилар. Клатч тутишни хуш кўрувчилар ёшлари чегараланмаган, уни исталган ёшда тутиш мумкин.

4. Жуда катта ҳажмдаги сумка

Бундай сумкаларни ижодкор аёллар танлайдилар. Улар доим ўзлари билан керакмас майда-чуйдаларни олиб юришади. Чуқур сумка ичидан калит ёки керакли ҳужжатларни топиш қийинчилик туғдириши рост. Лекин бирор нимани йўқотиб қўйгандан кўра шуниси дуруст-да.

5.    Саквояж

Сифатли чарм сумка ишбилармон аёлларга хосдир. Саквояж эгалари аниқ мақсадга, ишда эса омадга эришган хонимлар бўлишади. Феъл-атворида ҳар бир ишга ғайрат билан киришиш устунлик қилади. Бундай аёллар уйда ҳам, ишда ҳам буйруқ беришни хуш кўришади. Сумка ичида қатъий тартиб сақланади. Xудди шунингдек ишга боғлиқ муносабатларда ҳам бу қоидага риоя қиладилар.

6.    Ўрта ҳажмдаги безаксиз оддий сумка.

Мазкур кўринишдаги сумка соҳибаси ажойиб ташкилотчидир. Унинг феъл-атворида ажабланарли даражадаги оғирлик, босиқликни кузатишингиз мумкин. У ўзи учун асосий нарсани ажратиб олиб, иккинчи даражали нарсаларга аҳамият бермайди. Ҳар доим нима истаётганини аниқ билади.

7.    Занжирли сумка.

Бундай сумкани хуш кўрувчи xонимлар кимда қандай таассурот қолдириш кераклигини яхши билишади. Улар кўзга ташланадиган, ёрқин рангларни ва катта хажмдаги тақинчоқларни хуш кўрадилар. Тимсох, леопард терисидан, хайвон жунгларидан тикилган кийимлар, аксессуарлар уларнинг жону дили. Занжирли сумка эгаси нима xоҳлаётганини аниқ билади ва унинг ижобий томони ҳам ана шунда.

8.    Ушлагичсиз жуда кичик ҳажмдаги сумка

Қоидага биноан бундай сумка пардоз сумкаси(косметичка) дейилади. Унинг  ичига, ручка, уй калити, туш, лаб бўйоғи,ён дафтарчалар сиғиб кетаверади. Сумканинг кичик хажми эса унинг эгаси ўта сипо ва вазминлигидан дарак беради. Бундай хонимлар ҳамма нарсада тартибни ва олдиндан режалаштирилганликни ёқтирадилар.

9.    Ўз қўлингизда тикилган ёки эгаси томонидан безатилган сумка.

Бундай ҳилдаги сумка соҳибаси гўзалликка ошно ва барча ғайриоддий нарсаларни хуш кўрувчи инсондир. Улар яxши уй бекасидирлар. Севимли машғулотларида ютуққа эриша оладилар. Карьерадан кўра, уй ишлари билан шуғулланишни афзал билишади ва бу борада барчага намуна бўла олишади. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии