Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Антонио Конте қаторасига 3-марта АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи бўлди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

«Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте кетма-кет учинчи бор Премьер-лигада ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Италиялик мутахассис совринни кетма-кет уч бор қўлга киритган илк мураббий бўлди. Декабр ойида Антонио Конте бошчилигидаги «Челси» кетма-кет олти учрашувда ғалаба қозонди.

Лондонлилар «Манчестер Сити» (3:1), «Вест Бромвич» (1:0), «Сандерленд» (1:0), «Кристал Пэлас» (1:0), «Борнмут» (3:0) ва «Сток Сити» (4:2) клубларини мағлубиятга учратдилар.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии