Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Фарҳод Тожиев Малайзиянинг “Т–Тим” жамоаси билан шартнома имзолади

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

Ўзбекистонлик футболчи Фарҳод Тожиев Малайзия Суперлигаси вакили “Т–Тим” жамоаси билан шартнома имзолади, дея маълум қилади Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати. 

Келишув муддатига ҳозирча аниқлик киритилмаган. 2016 йилнинг биринчи даврасини Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” клубида ўтказган футболчи ёзда эркин агентга айланган эди. Декабрь ойида 30 ёшли ҳужумчи “Т–Тим” кўригида бўлиб, назорат ўйинларида майдонга тушди ва бир нечта гол уришга муваффақ бўлди.

Тажрибали ҳужумчининг янги жамоаси 2016 йилги мавсумда Малайзия Суперлигасида 7-ўринни эгаллаган эди. Мазкур клубда яна бир ўзбекистонлик футболчи – Дилшод Шарофутдинов тўп сурмоқда. “Т–Тим” Фарҳод Тожиев учун бегона клуб эмас. 2015 йилда у мазкур жамоа шарафини ҳимоя қилиб, 13 ўйинда 14 та гол киритишга эришганди.

Теренггану штати шарафини ҳимоя қилувчи “Т–Тим” клуби 2006 йилда ташкил топган. Айни вақтда клубга индонезиялик Раҳмад Дармаван бош мураббийлик қилмоқда. “Т–Тим” клубининг Малайзия Суперлигасида кўрсатган этган энг яхши натижаси 2009 йилда қайд этилган бўлиб, жамоа мамлакат вице-чемпиони бўлган эди.

Маълумот учун, Фарҳод Тожиев фаолияти давомида Қозоғистоннинг “Тараз” (2006), Тошкентнинг “Пахтакор” (2007–2009 ва 2010–2012), Хитойнинг “Тьянжинь Тэда”, Ғузорнинг “Шўртан” (2012), Тошкентнинг “Локомотив” (2013–2014), Малайзиянинг “Т–Тим” (2015) ва Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” (2016) клубларида тўп сурган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2008 йили дебют қилган Фарҳод Тожиев жами 20 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол киритган. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии