Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

«Хотинимдан меҳр кўрмаяпман…»

Добавлено: 14.01.2017, 10:13

«Одамлар орасида» лойиҳасига одатда аёллар, қизлар қўнғироқ қилишади. Бу гал таҳририятга мурожаат қилган эркаклар аёлининг оиласи ва эрига эътиборсизлигидан куйиниб гапиришди…

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов маслаҳат беради:

— «Суғдиёна» аёллар газетаси бўлгани билан уни биз — эркаклар ҳам севиб ўқиймиз. Ижодкорларга тилагим: ҳаётий, қизиқарли мавзуларни ёритишда чарчаманг.

«ЁШИМ ЎТИБ, КЕРАКСИЗГА ЧИҚДИМ…»

Зокир ота, 58 ёш, Сирдарё:

— Ўнг қўлингни чап қўлингга муҳтож қилмасин, дейишарди қариялар. Вақти келганда жондан азиз фарзандинг ва умр йулдошингга ҳам малол келиб қоларкансан. Оила аталмиш муқаддас қўрғон ичида яхши-ёмон воқеалар, бу қўрғондан ташқарига чиқарилмайдиган гаплар кўп бўлади. Мен ҳам аёлимнинг камчиликларини кечириб юборардим. Унинг бетгачопарлиги, ўйламай сарф-харажат қилишидан неча бор ранжиган бўлсам-да, кечирганман. Олдин топиш-тутишим яхши эди. Юк машинаси ҳайдардим. Уч йилдан буён соғлигим кўтармагани туфайли узоқ йўлга юролмайман.

— Кенжа ўғлимизни уйлантиришимиз керак, сиз бўлсангиз, ҳалитдан пенсияга чиқиб олдингиз, — деб менга зарда қилади хотиним. Гаплари кўнглимга оғир ботади.

У билан ўттиз икки йилдан буён бирга яшаб, беш фарзандни тарбиялаб, уйли-жойли қилдик.

— Кенжа ўғлимизнинг тўйини ихчамрок ўтказамиз, фалон артистни чақиришимиз шартмас, — десам, менга қулоқ ҳам солишни истамайди. Бегонаю, текинтомоққа чиқариб қўйди. ¡ғилларим хам унинг айтганидан чиқмайди, уларни тергасам, овозини баландлатиб гапиради.

Уйга меҳмон келишидан юрагим безиллаб қолган. Хотиним дарров мендан нолишни бошлайди. Айниқса, қизларим келса, мени ёмонлайди. Келинларимнинг олдида унинг қилиқларидан уяламан.

Ыариган чоғингда ширин сўзга муҳтож бўлиб, ёнингдаги инсонга суянишни хоҳларкансан. ²озирдан шундай, эртага бошим ёстиққа тегиб, бир пиёла сувга муҳтож бўлсам, менга қарармикан, деб ташвишга тушаман.

Маслаҳат:

— Шунча йилдан буён бирга яшаётган экансиз, аёлингизнинг тилини топишга ҳаракат қилинг. Унинг одатий гапларини ҳам кўнглингизга қаттиқ олаётганга ўхшайсиз. Баъзи аёллар эркак киши доим пул топиши керак, оилани таъминлаб қўйиши керак, деган ақидага таяниб олишади. Сиз ҳам вақтида оилангизни таъминлаб қўйгансиз. Энди соғлигингиз, кучингиз етмаётганини аёлингиз, болаларингиз тушуниши керак. Ўғилларингиз қўлингиздан ишингизни олишсин. Уларни эркалатганга ўхшайсиз. Ўзингизни ҳадеб айбдор санаманг. Қадрингизни билдириш учун бирор танишингизникида вақтинча яшаб кўринг. Уйда бош бўлиб ўтиришингизнинг ўзи катта давлат эканини тушунишади. Аёлингизга, болаларингизга инсоф берсин. Меҳр, эътибор йўқолса, мустаҳкам оила ҳам парокандаликка юз тутиши ҳеч гап эмас.

«МЕҲР ПУЛ БИЛАН ЎЛЧАНМАЙДИ-КУ!»

Аброр, 39 ёш, Тошкент:

— Айтаётганларимни эшитиб, балки ўзинг айбдорсан, дейишингиз мумкин. Хотиним беш-олти йилдан бери савдо билан шуғулланади. Ҳаётимиз яхши, уй, машина олдик. Олдин ҳам ёмон яшамаётгандик. Ижарада турсак-да, турмушимиз бир маромда кетаётганди. Ташвишларимиз камроқ эди, назаримда. Лекин аёлим бозорга чиққанидан кейин ундаги самимийлик, меҳр деган нарсалар йўқолиб бораётгандек. Менга умуман эътиборсиз. Фақат хаёлида кимга қанча мол бергани, қайси дугонасидан қанча қарз олгани… Пулга ўч бўлиб қолган. Болаларимнинг қўлига ҳам катта-катта пул бериб қўяди. Улардан ташвишланиб, ўзим назорат қиламан. Гапирсам, пулни ўзи топаётганини писанда қилаётгандек бўлди. Ўзим рассомман. Ташкилотда ишлайман. Кундан-кунга эр-хотин ўртамизда олдинги самимият йўқолгандек. Аёлим менга бегоналашиб кетаётгандек.

— Энди хориждан молни ўзим олиб келаман, шунда фойдаси кўпроқ қолади. Бозордаги жойимга одам топдим, — деди у яқинда. Мен рози бўлмадим.

— Мен ёмон йўлга кираётганим йўқ-ку. Нима қилсам, оиламиз, болаларимиз учун қиляпман, Сиз каламингизни кутариб, расм чизиб юраверинг. Кизларимизнинг сарпосини ким килади? — дейди. Барибир айтганини килиб, икки-уч марта хорижга бориб, мол олиб келди.

Мен жахл килиб, уйдан чикиб кетдим. Уртамизга совукчилик тушди. Кизларимдан хабар олиб тураман.

— Ойим хам, сиз хам биз билан ишингиз йук, — деб йиғлади кизим бир кун. Унинг кўзидаги ғамни кўриб, хафа бўлиб кетдим. Уйга қайтай десам, хотинимдан совиганман.

Маслаҳат:

— Бундай юраверсангиз оилангиз бузилиб кетиши ҳеч гап эмас. Аёлингиз ёмонга ўхшамайди. Ўзингиз атганингиздек, фақат пул топишга муккасидан кетган. У шундай муҳитга тушиб қолган бўлиши керак. Сиз ундан аразлаб, уйдан чиқиб кетиб нотўғри қилгансиз. Кўчага чиқиб, савдо қилишини қатъий таъқиқлаб қўйсангиз, сизни, болаларини деса, кетмайди. Унга ётиғи билан тушунтиринг. Атрофидаги дугоналари кимлигини, қандай аёллар эканини текширинг. Оилангиз, фарзандларингиз учун шундай қилишингиз керак. Сизнинг кетиб қолганингиз хотинингизга, қизларингиз тарбиясига салбий таъсир қилади.

«БИРОВЛАРНИНГ ОЛДИДА МЕҲРИБОН…»

Эркин, 29 ёш, Чирчиқ:

— Хотинимга ота-онамнинг қистови билан уйланганман. Кейин билсам, у худи мен орзу қилган қиз экан. Тўйдан сўнг уни жуда яхши кўриб қолдим. Тез орада ота-онамнинг ҳам кўнглини олди. Ҳаммага ширин гапиради, ҳамма ишни жой-жойига қўяди. Лекин менга нисбатан қўполроқ, сал нарсага уришиб беради. Ишларимдан камчилик топишни яхши кўради. Бошида менга ўрганолмаяпти, кейин юмшаб қолади, деб ўйладим. Лекин бу феъли юмшамади. Бир-икки марта ўртоқларимнинг олдида хам шундай қилди. Жуда ноқулай аҳволга тушдим.

Бошка уртокларимнинг хотинлари ширин гапириб, эркалашини курсам, хотиним менга жуда мехрсиз, деб уйлайман. Мана, хозир фарзандимиз бор, якинда бир ёшга киради. Энди бола билан булиб менга умуман эътиборсиз булиб колган. Гапираверганимдан кейин, мехмон келса, бегоналарнинг олдида яхши гапирадиган булган. Бошқа пайтда яна ўша қўполлиги. Бу артистлигидан жахлим чикади. Рузғор ишларини, бошкаларнинг кўнглини олишни унутмайди, лекин мендан ширин сузини аяйди. Аҳволимизга караб, узим ачиниб кетаман. Орамиздаги девор кундан кунга калинлашиб кетяпти.

Маслаҳат:

— Хотинингиз сизга яхши муомала қилмаслиги нотўғри. У балки шундай муҳитда ўсгандир. Баъзи оилаларда меҳр очиқча кўрсатилмайди. Агар кўнглида сизга нисбатан меҳр, ҳурмат бўлмаганида ота-онангизга, бошқа яқинларингизга яхши муносбатда бўлмасди. У фақат сизга нисбатан меҳрини ошкор қилишни билмаса керак ёки уялади. Сиз уни аста-секин ўзингизга мослаштириб олинг.

Эркак ва аёл ўртасидаги меҳр, ҳурмат, эътибор оила мустаҳкамлигини таъминлайди. Аксинча бўлса, фарзандлар тарбиясига ҳам таъсир қилади.

Моҳитобон ёзиб олди

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии