Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Муҳаббат бобида ўсмирмисиз ёки «оқсоқол»?

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар: Аёл, SUGDIYONA
Добавлено: 14.01.2017, 11:48

Кўпчилигимиз ишда яхши ходим, масъулиятли раҳбар, умуман мустақил шахсмиз. Лекин муносабатларда ўзимизни ҳудди бола ёки ўсмирдек тутишимиз мумкин. Cевги бобида ёш, доим ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлавермайди. Лекин кишиларнинг ўзини тутишига қараб, тажрибали ёки тажрибасизга ажратиш мумкин. Хўш, муносабатлардаги ёшингизни биласизми? Марҳамат, саволларимизга жавоб берингда, ўзингиз ҳақингизда янада кўпроқ билиб олинг.

 

Йўриқнома:

Агар саволга «Ҳа» дея жавоб берсангиз, белгилаб қўйинг. Агар фикрга қўшилмасангиз, кейинги саволга ўтиб кетаверасиз. «Йўқ» ёки «Билмайман» жавоблари ноль баллга тенг.

Саволлар:

  1. Муносабатларда муросага келишга қийналаман, доим ҳам паст кетгим келмайди.  
  2. Уни ўзгартириш истагидан аллақачон воз кечганман.
  3. Муҳаббат бор жойда, албатта, ўзаро ҳурмат ҳам бўлади.
  4. Севган инсоним мени ҳайрон қолдиришга ҳаракат қилмайди.
  5. Муносабатларда таъсирчанликка ўрин йўқ.
  6. Агар эҳтирос бўлмаса, муносабатлар ҳам совуқлашиб бораверади.
  7. Самимият — мустаҳкам муносабатларнинг асосий омили.
  8. Кўнгил берганим қўрқувларимни енгишимга кўмаклашишини истайман.
  9. У ҳафсаламни пир қилганида ўзимни босишга қийналсам-да, ҳеч нарса демайман.  
  10. Икки кишилашиб зерикиш ҳам муҳаббатнинг бир белгиси.
  11. Узоқ йиллик муносабатлар гарови — муроса.
  12. Севги муҳаббат, туйјуларнинг кескин ўзгаришидан тез чарчайман.
  13. Нозик мавзулардаги суҳбатларга умуман тоқатим йўқ.
  14. Ўзимнинг кучли ва ожиз томонларимни яхши биламан.
  15. Зарурат тујилса кўнгил қўйганимнинг баъзи нохуш одатларига кўз юмиш қўлимдан келади.
  16. Муҳаббат, аслида, ҳиссиётларнинг кучлилиги ва туйјулар пўртанаси.
  17. Муҳаббат ва изтироб олдинма-кетин юради.
  18. Жуфтим мени боримча қабул қилиши керак.
  19. Жуфтимиз биз унга имкон берганимизча бизни бошқаради.
  20. Агар у шахсий худудимни бузса, кечиришим мушкул.  

 

Жавоблар:

Агар 1, 3, 4, 12, 16, 17, 18, 20 саволларни тасдиқласангиз ҳар бирини 1 баллдан;

Агар 6, 8, 9, 14, 15, 19 саволларни тасдиқлаган бўлсангиз ҳар бирини 2 баллдан;

Агар 2, 5, 7, 10, 11, 13 саволларни тасдиқлаган бўлсангиз ҳар бирини 3 баллдан ҳисоблайсиз.

Охирида ҳамма балларингизни қўшиб натижангизни ўқинг.

 

Натижа:

8-16 балл: ўсмирлардек севасиз

Ҳудди ўсмирлар каби севган инсонингизни идеаллаштиришингиз мумкин. Ўзига ўхшамайдиган инсон билан мулоқот қилиш, ёт туйјуларни туйишга эҳтиёжингиз бор. Қалтис қарорлар қабул қилиш одатингиз эса чегараларни тан олмаслигингиз натижасидир. Аммо катта ёшдаги инсон ўзини ўсмирлардек тутиши бирқанча тушунмовчиликларини келтириб чиқаради. Кўпинча ҳам руҳан яқин инсонни излайсиз, ҳам ўйин-кулгидан, ёрқин таассуротлардан воз кечгингиз келмайди. Эҳтимол, шунга узоқ муддатли ва мустаҳкам муносабатларни барпо этишингиз мушкулдир. Бошқаларни камчиликлари билан қабул қилишга қийналасиз. Одатда ўзгарувчан феъл атворингизни ўзингиз ҳам тушунмай қоласиз. Айрилиқни эса ојир ўтказасиз. Ҳатто, биринчи қадамни ўзингиз ташлаган бўлсангиз-да.

Устунлигингиз: камолотга интиласиз, журъатлисиз.

Камчилигингиз: ўзгарувчанлигингиз, ҳис-туйјуга берилувчансиз, чегараларни тан олмаслигингиз баъзида панд бериши мумкин.

Мувозанатга эришиш учун: кўнгил қўйганим ҳамма талабларимга жавоб бериши шарт, умуман талаб ва эҳтиёжларимни атрофдагилар қондиришлари лозим деган шартларингиздан воз кечишга ҳаракат қилинг. Ўз истакларингизни ўзингиз амалга оширишни ўрганинг.

17-25 балл: катталардай севасиз

Ишончли ва мустаҳкам муносабатларингиз асосида ҳар кимнинг ўз ҳудуди борлигини тан олишингиз ётади. Руҳий ўсиш ўзингиз ва яқинларингизга қўйган чегараларингизни тушуниш билан номоён бўлади. Шунингдек инсон ўзгарувчан мавжудот эканлигини тушуниш ва ўзингиз ҳам ўзгара олишингизни қабул қилишингиз лозим. Мулоқот жараёнида бемалол «Мен», «Йўқ» сўзларини қўллай оласиз, ўз эҳтиёжларингизни ўзингиз қондириш учун ҳаракат қиласиз. Агар муносабатларда ўзаро ҳурмат ва ишончни кўрмасангиз уларга якун ясаш ҳам қўлингиздан келади. Катталарга хос муносабталарнинг асосида мулоқот ётади. Мулоқотда эса ихтилоф ва тушунмовчиликлар ҳам кузатилишини унутманг.   

Устунлигингиз: самимийлик, воқеа-ҳодисаларга теран назар билан боқиш ва атрофдагиларга ҳайрихоҳлик яққол устунлигингиздир.

Камчилигингиз: кўнгил амрига эмас, ақлга қулоқ тутишингиз натижасида руҳий эҳтиёжларингиз эҳтиёжлигича қолиб кетиши мумкин.  

Мувозанатга эришиш учун: ҳар қандай мувозанат ҳам куни келиб бузилиши мумкинлигини ёдда сақланг. Масъулият ва бир бирини тушуниш дегани туйјулар доим ҳам муносабатларнинг давомийлигини таъминлай олмайди. Фикрлар хилма-хиллиги ва бир чимдимгина рашк муносабатларингизни рајбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкин.

26-37 балл: муносабатлар бобида «оқсоқол»сиз!  

Сиз учун асосийси ҳамфикрлилик ва ўзаро мувофиқлик. Ҳаёт синовлари ва тажриба, барибир, ўз сўзини айтади-да. Ёнингиздаги инсонни тушуниш, қўллаб қувватлаш ва унга јамхўрлик қилишни унинг эътиборини қозонишдан кўра устун санайсиз. Сиз учун зафар қозониш эмас, муаммонинг умумий ечимини топиш муҳимроқ. Авваллари ўзингиз зерикарли деб ўйлаган бир хилликни энди муносабатлардаги турјунлик дея қабул қила бошладингиз.

Устунлигингингиз: қўли ва кўнгли бирдек очиқ инсонсиз.

Камчилигингиз: ҳаддан ташқари фидокорлик, биргина мақсад атрофида айланиб қолиш, муносабатларга янгилик китиришни истамаслик.

Мувозанатни сақлаш учун: ўзига хослигингизни йўқотманг, бироз сирлироқ бўлинг. Ёрингизнинг истакларини ўз хоҳишларингиздан устун қўйманг. Бошқа кишилар билан мулоқотингизни жонлантириш орқали жуфтингизни ўз муаммоларингиз билан бездиришдан йироқда бўласиз. Муносабатларингизда эркинлик юзага келади.

МАФТУНА тайёрлади. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа