Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Локомотив” Сервер Жепаров Эрон клубларидан бирига ўтганини тасдиқлади

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

2016 йилги мавсумда “Локомотив”нинг муваффақиятли ўйин намойиш этиб, Ўзбекистон чемпиони бўлишига ва мамлакат кубогини қўлга киритишига улкан хисса қўшган ярим ҳимоячи Сервер Жепаров энди фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.

Осиёнинг энг машҳур ярим ҳимоячиларидан бири саналадиган Сервер Жепаровга Эрон жамоаларидан бири таклиф билан чиқди ва миллий терма жамоамиз аъзоси мазкур таклифни қабул қилди. Шу тариқа, Сервер “Локомотив”ни тарк этадиган бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Сервер Жепаров ортда қолган 2016 йилги мавсумда жамоамизнинг чин маънодаги етакчиларидан бирига айлана олди ва “Локо”нинг халқаро ва ички майдонда муваффақият қозонишига ўзининг салмоқли хиссасини қўша олди. У барча мусобақаларда 34 та учрашув ўтказди ва 8 марта рақиблари дарвозасини ишғол этишга эришди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии